Ўзбекистонда саккизинчи бор Huawei компаниясининг “Seeds for the Future” таълим лойиҳасига старт берилди

Бизнес

image

2022 йил 14 ноябрь куни Ўзбекистон талабалари учун Huawei компаниясининг ҳисоб бўйича саккизинчи “Seeds for the Future” таълим лойиҳасини ишга тушириш маросими бўлиб ўтди. Маросим Тошкент ахборот технологиялари университетида (ТAТУ) Ўзбекистондаги еттита олий ўқув юрти талабалари ва раҳбарияти вакиллари иштирокида ўтказилди.

“Seeds for the Future” дастури бутун дунё бўйлаб 137 та мамлакат ва минтақадан 500 та университет талабаларини бирлаштирган етакчи таълим лойиҳаси ҳисобланади. Шу кунга қадар дастур доирасида 12 000 нафар энг яхши талаба амалиёт ўтади, Huawei компаниясининг Хитойдаги бош қароргоҳига ташриф буюрган иштирокчилар ҳамда 2020 ва 2021 йиллар лойиҳалари онлайн иштирокчилари ҳам шулар жумласидан.

2022 йил 14 ноябрь куни Ўзбекистонда талабаларга AКТ технологиялари соҳасида ўз кўникма ва билимларини ошириш, етакчилик кўникмаларини мустаҳкамлаш бўйича маърузалар тинглаш, сайёрамиз ва жамиятимизнинг барқарор ривожланишини таъминлаш учун рақамли ечимларни жорий этишнинг муваффақиятли ҳолатларини ўрганиш, бошқа мамлакатлардан иштирок этаётган талабалар билан маданий қадриятларни алмашиш, шунингдек Хитой анъаналари ва маданияти билан танишиш имконини берувчи “Seeds for the Future 2022” лойиҳасига саккизинчи йил старт берилди. Бу йил лойиҳада Ўзбекистон талабалари Aвстрия, Руанда ва Сербия талабалари билан бирга иштирок этади. 

“Seeds for the Future” лойиҳаси бутун дунё бўйлаб минглаб талабаларни ягона ҳамжамиятга бирлаштирган ўзига хос тадбир бўлиб, у талабаларга рақамли билимларини мустаҳкамлаш ва янги кўникмаларни эгаллаш, дунёқарашини кенгайтириш ва янги дўстлар орттириш имконини беради. Лойиҳа иштирокчилари университетларни тамомлаб, осонгина IT-мутахассисларига айланишади ва бутун AКТ соҳасини ривожлантиришга ўз ҳиссасини қўшади. Бу йил лойиҳамизда Ўзбекистоннинг еттита университетидан талабалар иштирок этмоқда, бу IT саноати экотизимидаги барча ҳамкорлар томонидан сифатли кадрлар захирасини яратишга ва малакали кадрлар тайёрлашга қизиқиш катталигидан дарак беради”, дея таъкидлади Huawei компаниясининг Ўзбекистондаги директори Чен Сзякаи.

Ўтган йилларда лойиҳа доирасида ТAТУнинг 50 нафар талабаси Хитойга бориб, компаниянинг бош офисида амалиёт ўтади. Пандемия муносабати билан 2020 йил “Seeds for the Future”  лойиҳаси ТAТУ ва Тошкент шаҳридаги Инҳа университети иштирокчилари учун онлайн тарзда ташкил этилди. Ўтган йили лойиҳа Ўзбекистоннинг тўртта университети – ТAТУ, Тошкент шаҳридаги Aмити университети, Тошкент шаҳридаги Кимё халқаро университети (собиқ Ёджу техника институти) ва Тошкент шаҳридаги Турин политехника университети талабалари учун Huawei компаниясининг Ўзбекистондаги офисида гибрид форматда ўтказилди. Рақамли ривожланиш ва технологияларни жорий этиш иқтисодиёт ва жамиятнинг турли жабҳаларига тааллуқли эканини инобатга олиб, жорий йилда нафақат IT йўналишларига ихтисослашган ОТМлар талабалари, балки Тошкент халқаро таълим университети ва “Тошкент Ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти” Миллий тадқиқот университети талабалари ҳам лойиҳада иштирок этиш учун таклиф этилди.

“Seeds for the Future” Huawei компанияси томонидан ўзининг корпоратив ижтимоий масъулиятини бажариш доирасида амалга оширилаётган глобал дастурдир. 2017 йилда Ўзбекистондан “ Seeds for the Future” лойиҳасининг 4 нафар иштирокчиси Пекинда бўлиб ўтган “Бир макон, бир йўл” халқаро саммитида иштирок этиш учун таклиф этилган бўлиб, унда вакилларимиз саммитда иштирок этган 30 та давлат ва ҳукумат раҳбарлари олдида ўз лойиҳаларининг тақдимотини ўтказишди. 2019 йилда Ўзбекистон Республикасининг ХХРдаги Фавқулодда ва Мухтор элчиси Шеньчжень шаҳрида бўлиб ўтган тақдирлаш маросимида иштирок этди ва лойиҳа иштирокчиларини самимий табриклаб, IT соҳасида ёш мутахассисларни тайёрлаш қанчалик муҳимлигини таъкидлади.

Реклама ҳуқуқи асосида


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

11

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг