Ўзбекистонда пандемия оқибатлари билан курашга 6,1 млрд доллар сарфланди. Пуллар нимага ишлатилган?

Жамият

image

Ўзбекистонда коронавирус пандемияси даврида 2020 йил 9 июль ҳолатига кўра, аҳоли, иқтисодиёт тармоқлари ва тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлашга доир кўрилган чораларнинг умумий қиймати 62 593 млрд сўм (6,13 млрд АҚШ долларидан ошади) дея баҳоланмоқда. Бу ҳақда “Юксалиш” умуммиллий ҳаракати хабар берди.

Шундан:

•    Молия вазирлиги ҳузуридаги Инқирозга қарши кураш жамғармаси харажатлари — 5 293 млрд сўм; 
•    Cолиқ ва божхона имтиёзлари – 1 636 млрд сўм;
•    Cолиқлар кечиктирилиши ва жарималарнинг вақтинча тўхтатилиши – 2 510 млрд сўм; 
•    Банк соҳасини қўллаб-қувватлаш чоралари – 48 215 млрд сўм;
•    Қурилиш ва тараққиёт жамғармаси – 3 306 млрд сўм;
•    Иқтисодиётнинг реал секторларини қўллаб-қувватлаш чоралари – 1 632 млрд сўм.

Коронавирус инфекцияси тарқалишига қарши курашиш учун 1,7 трлн сўм йўналтирилган. Маблағлар қандай мақсадларга сарфланди?

157,6 млрд сўм — тиббий ускуналар ва буюмлар харид қилишга; 
385,9 млрд сўм — тест тизими, дори воситалари ва шахсий ҳимоя воситалари харид қилишга;
257,6 млрд сўм — тиббиёт ходимларини қўшимча моддий рағбатлантириш ва маошига 6 фоиз устама тўлашга; 
599,1 млрд сўм — карантин зоналари ва махсус шифохоналар қурилишига; 
299,8 млрд сўм — карантинда сақланаётган шахсларни парваришлашга.

Шунингдек, бюджет маблағлари ҳисобидан 72 млрд сўмдан зиёдга тиббий буюм ва ускуналар сотиб олинди. Улар:

500 та сунъий нафас олдириш аппаратлари — $ 5,75 млн (57,5 млрд сўм); 
60 та ультратовушли текширув аппаратлари - $ 648 минг (6,5 млрд сўм); 
10 та полимераз занжир реакцияси аппарати - $ 210 минг (2,1 млрд сўм); 
60 та дефибрилляторлар – $ 280 минг (2,8 млрд сўм);
90 та кардиомониторлар – $ 180 минг (1,8 млрд сўм);
500 та пульсоксиметрлар – $ 125 минг (1,2 млрд сўм).


Мақола муаллифи

Теглар

Коронавирус Ўзбекистонда

Баҳолаганлар

519

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг