Ўзбекистонда коронавирусга қарши иккита дори аҳолига бепул тарқатиляпти

Жамият

image

Ўзбекистонда коронавирусга чалинган беморларни даволашда “Ремдесивир”  ва “Фавипиравир” дори воситаларидан фойдаланиляпти. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар берди.

Қайд этилишича, ҳозирда ушбу дори воситаларининг 24 миллиард сўмлик заxираси шакллантирилиб, айни пайтгача поликлиникалар орқали 300 минг тўплам дори қутилари аҳолига тарқатилмоқда. 

Вазирлик ҳозирда жаҳон тиббиётида коронавирус инфекциясидан даволаш учун “Ремдесивир”  ва “Фавипиравир” дори воситалари кенг қўлланилаётганини таъкидаган. Ҳозирга қадар касалликнинг бошланғич босқичидаги беморлар учун 17 минг дона (17 минг нафар беморга мўлжалланган) “Фавипиравир” ва оғир ҳолатдаги беморлар учун 15 минг дона (2 500 нафар беморга мўлжалланган) “Ремдесивир” дори воситаси даволаш муассасаларига бепул етказиб берилди. 

Шунингдек, айни пайтгача мактаб ўқитувчилари учун 4 миллион 715 минг  дона таркибида коронавирусга қарши самарали бўлган цинк микроэлементи мавжуд препаратлар етказиб берилди.

Давлат раҳбари томонидан ҳар ой шу каби дори воситалари туркумини республика шифохоналарига узлуксиз етказиб бериш бўйича тегишли топшириқлар берилган.қарши “Ремдесивир”  ва “Фавипиравир” препаратлар аҳолига давлат ҳисобидан берилмоқда. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар берди.

Ушбу дори воситаларининг 24 миллиард сўмлик заxираси шакллантирилиб, айни пайтгача поликлиникалар орқали 300 минг тўплам дори қутилари аҳолига тарқатилмоқда. 

Ҳозирга қадар касалликнинг бошланғич босқичидаги беморлар учун 17 минг дона (17 минг нафар беморга мўлжалланган) “Фавипиравир” ва оғир ҳолатдаги беморлар учун 15 минг дона (2 500 нафар беморга мўлжалланган) “Ремдесивир” дори воситаси даволаш муассасаларига бепул етказиб берилди. 

Шунингдек, айни пайтгача мактаб ўқитувчилари учун 4 миллион 715 минг  дона таркибида коронавирусга қарши самарали бўлган цинк микроэлементи мавжуд препаратлар етказиб берилди.

Давлат раҳбари томонидан ҳар ой шу каби дори воситалари туркумини республика шифохоналарига узлуксиз етказиб бериш бўйича тегишли топшириқлар берилган.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда “Ремдесивир” профилактика, касалликнинг юқишини олдини олиш мақсадида ишлатиш мумкин бўлган дорилар қаторига киритилган. ЖССТ “Ремдесивир”ни коронавирусга қарши курашда “умид уйғотувчи” дори воситаси деб атаган. Препарат коронавирус кўпайишини блоклаш хусусиятига эга эканлиги канадалик олимлар томонидан апрель ойида аниқланганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Коронавирус Ўзбекистонда

Баҳолаганлар

595

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг