Ўзбекистонда коронавирусга чалинган беморларнинг қанчаси оғир ҳолатда?

Жамият

image

Бугун, 22 июнь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда жами 6358 нафар фуқарода коронавирус инфекцияси тасдиқланган. 69 фоиз, яъни 4377 нафар бемор тўлиқ соғайган, 1962 нафари даволанмоқда.

Даволанаётган беморларнинг касаллик даражасига кўра ҳолати:

3 нафари — ўта оғир;
15 нафари — оғир;
125 нафари — ўрта оғир;
1819 нафари — қониқарли.

Бундан ташқари, уларнинг 68 нафарида пневмония аниқланган.

Маълум қилинишича, эпидемик вазият нохуш бўлган ҳудудлардан келган ва беморлар билан мулоқотда бўлган 59 540 нафар фуқаро саломатлиги устидан тиббий назорат давом этмоқда.

Улардан 36 655 нафар фуқаро уй шароитида, 22 885 нафари эса стационар шароитда карантинга олинган.

“Вирусологик лабораторияларда охирги бир кунда 17 600 та, эпид мавсум давомида 1 038 575 та тест синови ўтказилди”, дейилади хабарда.


Мақола муаллифи

Теглар

Коронавирус Ўзбекистонда

Баҳолаганлар

145

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг