Ўзбекистонда коронавирусга чалинган 825 бемори оғир ва ўта оғир аҳволда қоляпти
Жамият
−
02 Октябрь 2020
12235Бугун, 2 октябрь куни Ўзбекистонда 486 ҳолатда коронавирус инфекцияси қайд этилди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар берди.
Шу билан бирга, бугун 3 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, жами кўрсаткич 475 нафарга етди.
Кун давомида Тошкент шаҳри, Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент, Бухоро, Самарқанд, Андижон, Жиззах, Сурхондарё ҳамда Қашқадарё вилоятларида 501 нафар бемор тузалди.
Ҳозирда касаллик қайд этилган жами 57 776 нафар бемордан 54 456 нафари соғайиб, даволаниш кўрсаткичи 94 фоизни ташкил этмоқда.
Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 2 845 нафар бемордан 573 нафари оғир, 252 нафари эса ўта оғир аҳволда.
LiveБарчаси
Эртадан Тошкентдаги 8 та кўчаларда ҳаракатланиш чекланади
07 Ноябрь 2023
Фарғонада қиймати 76 млн сўмлик “паққиллоқлар” ушланди
07 Ноябрь 2023
Шавкат Мирзиёев Қатар собиқ бош вазирини қабул қилди
07 Ноябрь 2023
Фаластин Бош вазири Муҳаммад Штае Ғазодаги уруш сабаб ҳалок бўлган болалар ҳақида гапираётиб йиғлаб юборди
07 Ноябрь 2023