Ўзбекистонда “Қизил китоб”га киритилган ҳайвонларни овлаш қанча туради?

Бу қизиқ

image
Экоқўмита раисининг рухсати билан камёб қўнғир айиқ отиб ўлдирилгани айтилмоқда north_east

Экоқўмита раисининг рухсати билан камёб қўнғир айиқ отиб ўлдирилгани айтилмоқда

Ижтимоий тармоқларда россиялик овчи Ўзбекистон “Қизил китоб”ига киритилган Тяншан қўнғир айиғини отиб ўлдиргани, бунинг учун Экология қўмитаси раҳбаридан рухсатнома олгани баҳс ва мунозараларга сабаб бўлди.

Муҳокамалар авж олиши ортидан Адлия вазирлиги Ўзбекистон ҳудудида ёввойи ҳайвонларни ов қилиш ҳақ тўлаш асосида амалга оширилишини эслатиб ўтди.

Қайд этилишича, “Ов қилиш ва овчилик хўжалиги тўғрисида”ги қонунга мувофиқ, ҳайвонот дунёси объектларидан махсус фойдаланиш (овлаш, кўпайтириш мақсадида тутқунликда сақлаш ва ҳ.к.) тасдиқланган квоталар доирасида амалга оширилади.

Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси 10 декабрга қадар (қўшимча квота учун 10 майга қадар) бўлган муддатда Фанлар академиясининг хулосаси асосида ёввойи ҳайвонларни тутишга доир квоталарни тасдиқлайди.

Эслатиб ўтамиз, Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш қўмитаси жорий йил 3 март куни Россия Федерация фуқароси Широкову Е.П.га Ўзбекистон Республикаси “Қизил китоби”га киритилган 2 та Тяньшан қўнғир айиғини отишга №400030-сон рухсатнома берилганини маълум қилди.


Мақола муаллифи

Теглар

Қизил китоб

Баҳолаганлар

331

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг