Ўзбекистонда “Қалқон” енгил зирҳли автомобилларини ишлаб чиқариш бошланди

Жамият

image

Ўзбекистондаги Мудофаа саноати комплекси корхоналаридан бирида ишлаб чиқарилган “Қалқон” енгил зирҳланган автомобилини серияли ишлаб чиқариш бошланди. Бу ҳақда Мудофаа саноати давлат қўмитаси Матбуот хизмати хабар берди.

Қўмитанинг маълум қилишича, “Қалқон” енгил зирҳланган автомобили куч ишлатар вазирлик ва идоралар ҳамда тегишли давлат органлари мутахассислари таркибидаги эксперт комиссия томонидан барча амалий синовлардан муваффақиятли ўтказилган.

“Тўлалигича соҳа мутахассислари томонидан ишлаб чиқилган конструкторлик ҳужжатлар асосида яратилган “Қалқон”нинг тактик-техник тавсифлари буюртмачилар таклифлари асосида янада такомиллаштирилди ҳамда Қуролли Кучларимизнинг талабларига ва халқаро тан олинган стандартлар меъёрларига мос келиши тасдиқланди”, дейилади хабарда.

Қайд этилишича, шу кунларда мазкур енгил зирҳланган автомобиллар серияли ишлаб чиқарилиб, Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари бўлинмаларига етказиб берилмоқда.

Аввалроқ Ўзбекистонда масофадан бошқариладиган пулемёт ишлаб чиқарилгани ҳақида хабар берган эдик.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

403

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг