Ўзбекистонда доллар, евро ва рублнинг курси бирдан пасайди

Жамият 16375

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан янги қийматини белгилади.

Унга кўра, жорий йилнинг 1 мартидан эътиборан валюталар курси қуйидагича:

1 АҚШ доллари 10 525 сўм 50 тийинни ташкил этиб, аввалги курсга нисбатан 13 сўм 3 тийинга арзонлашди.

1 евро курси 12 763 сўм 22 тийинга баҳоланиб, 115 сўм 92 тийинга арзонлашди.

Рубль курси кечагига нисбатан 2 сўм 22 тийинга арзонлашди. Хусусан, 1 рубль 141 сўм 9 тийин этиб белгиланган. 

Валюта қийматини белгилаш чоғида Ўзбекистон Республикаси Марказий банки мазкур валюталарни ушбу қийматда сотиш ёки сотиб олиш мажбуриятини олмайди.

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 327
Рейтинг: 3.1
t
×