Ўзбекистонда 6 ойда қанча одам ёнғинда ҳалок бўлгани очиқланди

Жамият

image

Ўзбекистонда жорий йилнинг январь-июнь ойларида 52 киши ёнғин оқибатида вафот этган. Бу ҳақда ФВВ Назорат ва профилактика бошқармаси бошлиғи ўринбосари Мавлонбек Досчанов биринчи ярим йиллик якунлари бўйича республикада юзага келган ёнғинлар билан боғлиқ вазият ҳамда ёнғинларнинг олдини олишга қаратилган чоралар ҳақида ўтказилган брифингда маълум қилди.

Жорий йилнинг ўтган 6 ойи давомида республикада юз берган ёнғинлар сони 4 минг 465 тани ташкил этиб, 2021 йилнинг мос даврига нисбатан 525 та (11 фоиз)га, ёнғинларда инсонларнинг ҳалок бўлиш ҳолатлари 52 тани ташкил этиб, 9 та (15 фоиз)га, инсонларнинг тан жароҳати олиш ҳолатлари 101 тани ташкил этиб, 36 та (26 фоиз)га камайган.

Досчановга кўра, кунларнинг кескин исиб кетиши эвазига, фуқаролар томонидан ёнғин хавфсизлиги талабларига риоя қилинмаслиги оқибатида юз бераётган ёнғинлар ташвишли ҳисобланмоқда. Июль ойининг биринчи ўн беш кунлигида ёнғинлар билан боғлиқ вазият фаоллашган.

Ушбу даврда содир бўлган ёнғинлар 579 тани ташкил этиб, 95 таси қуриган ўсимликларни ёниши, 397 таси аҳоли турар жойлари ва 87 таси бошқа объектларга тўғри келмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

ёнғин

Баҳолаганлар

29

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг