Ўзбекистонда 30 нафар ҳомиладор аёлда коронавирус инфекцияси аниқланган

Жамият

image

Ўзбекистонда короновирус инфекциясига гумонланган фуқаролар ёки ушбу касалликка чалинган беморлар, жумладан,  ҳомиладор, туғруқдаги ва туққан аёлларни даволашга ҳам алоҳида аҳамият берилмоқда. Уларга коронавирус инфекцияси ташхисини қўйиш ва даволашда Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг тавсиялари асосида ягона тизим ҳамда услубий ёндашув жорий этилган.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги бошқарма бошлиғи Барно Абдусматованинг таъкидлашича, коронавирус инфекция тарқалишининг олдини олиш бўйича карантин эълон қилинган кундан айни пайтга қадар жами 1961 нафар ҳомиладор аёл карантин назоратига олинган. Ҳудудлар кесимида оладиган бўлсак, қуйидагича:

•    Наманган вилоятида 1229 нафар
•    Самарқанд вилоятида 238 нафар
•    Тошкент шаҳрида 134 нафар
•    Тошкент вилоятида 129 нафар
•    Фарғона вилоятида 72 нафар
•    Сурхондарё вилоятида 48 нафар
•    Қашқадарё вилоятида 36 нафар
•    Қорақалпоғистон Республикасида 34 нафар
•    Хоразм вилоятида 27 нафар
•    Бухоро вилоятида 11 нафар
•    Жиззах вилоятида эса 3 нафар.

Коронавирус инфекцияси бўйича карантин назоратига олинган ва тиббий ёрдамга муҳтож бўлган 338 нафар ҳомиладор аёлга шошилинч тиббий ёрдами кўрсатилган. Ўтган даврда жойларда жами 30 нафар ҳомиладор аёлда коронавирус инфекцияси аниқланган. Жумладан:

•    Тошкент шаҳрида 7 нафар
•    Наманган вилоятида 5 нафар
•    Самарқанд вилоятида 5 нафар
•    Бухоро вилоятида 3 нафар
•    Қорақалпоғистон Республикасида 3 нафар
•    Андижон вилоятида 2 нафар
•    Фарғона вилоятида  2 нафар
•    Тошкент вилоятида 2 нафар
•    Хоразм вилоятида 1 нафар қайд этилган.

Айни пайтда коронавирус инфекциясига чалинган ҳомиладорлардан 22 нафари бутунлай соғайган. Қолган 8 нафарида самарали даволаш муолажалари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан ҳомиладорларга ўз вақтида сифатли ихтисослаштирилган тиббий ёрдам кўрсатиш учун 340 шифо-ўринга эга 13 та туғруқ комплекслари ҳамда инфекция билан касалланганлар билан мулоқотда бўлган ҳомиладор аёлларни стационар карантини  учун эса 740 шифо-ўринга эга 14 та туғрук комплекслари фаолияти йўлга қўйилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Коронавирус Ўзбекистонда

Баҳолаганлар

313

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг