Ўзбекистонда 2 071 нафар аёл уйидан ҳайдаб юборилган – Бош прокуратура

Жамият

image
0:00
0:00
download

Ҳозирга қадар хотин-қизлар муаммоларини ҳал этиш ва ижтимоий қўллаб-қувватлаш мақсадида давлат бюджетидан 3 триллион, имтиёзли банк кредитларидан эса 7 триллион сўм маблағ ажратилган. Бу ҳақда кеча, 26 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси томонидан Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Тараққиёт дастури билан ҳамкорликда “Янги Ўзбекистонда оилавий зўравонликни олдини олиш ва оилавий зўравонликдан жабр кўрганларга амалий кўмак бериш: муаммо ва ечимлар” мавзусидаги халқаро конференцияда айтиб ўтилди.

Маълум қилинишича, аёлларга нисбатан зўравонлик ва тазйиқ ҳолатлари бўйича жабрланган  29 541 нафар хотин-қизларнинг барчасига “ҳимоя ордери” расмийлаштирилган, зўравонларнинг 62 347 нафарига чекловлар ўрнатилиб, профилактика инспекторлари томонидан назоратга олинган. Ўз навбатида, ҳимоя ордерида белгиланган чекловларга риоя этмаган 1 003 нафар шахс Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 206-1-моддаси, 674 нафари эса бошқа моддалар асосида жазога тортилган.

Жорий йилнинг ўтган даврида судлар томонидан аёлларга нисбатан зўравонлик ва тазйиқ ўтказиш билан боғлиқ 2 012 та жиноят ишлари кўрилиб, 1 629 нафар шахсга нисбатан айблов ҳукмлари чиқарилган. Ушбу тоифадаги жиноятларни содир этганларнинг 80 фоизи ҳеч қаерда  ишламайдиган шахслар бўлса, 19 фоизини аёллар ташкил этади.

Таъкидланишича, аёлларни уйдан чиқариб ҳайдаш орқали тазйиқ ўтказиш ҳолатлари бўйича 2 071 та даъво кўриб чиқилган бўлиб, шулардан 1 582 таси ёки 76 фоизнинг даъвоси қаноатлантирилиб, тарафни уйга киритиш ҳақида суд қарорлари қабул қилинган.

Шунингдек, алимент ундиришга доир 6 585 та ишларнинг 5 275 таси ёки 80 фоизи бўйича ариза талаблари қаноатлантирилган. Бундан ташқари, 8 457 нафар хотин-қизлар мурожаатлари бевосита прокуратура органларида кўриб чиқилиб, 2 569 таси қаноатлантирилган, 1 877 нафарининг бузилган ҳуқуқлари тикланган.

Мазкур ўрганишлар натижасида қўпол қонун бузилиш ҳолатлари юзасидан 3 та жиноят иши қўзғатилган, 114 та протест, 101 та тақдимнома, 96 та огоҳлантирув тарзидаги прокурор назорати хужжатлари қўлланиб, 22,9 миллион сўм зарарлар ундирилган, 92 нафар мансабдор шахс интизомий ёки маъмурий жавобгарликка тортилган.


Мақола муаллифи

Теглар

аёлга зўравонлик

Баҳолаганлар

60

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

Мавзуга доир янгиликлар