Ўзбекистонда 10 кунда 54 киши ЙТҲ қурбони бўлди

Жамият

image

Жорий йилнинг 21-31 январь кунлари Ўзбекистонда 125 та йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Уларда жами 54 нафар одам ҳалок бўлди ва 93 нафари жароҳатланди. Бу ҳақда Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси махлум қилди.

ЙТҲларнинг 12 таси болалар иштирокида, 55 таси пиёда иштирокида ва 2 таси маст ҳайдовчи иштирокида юз берган.

Республика бўйича 33 та ҳолатда ЙТҲларга пиёдаларнинг йўлни белгиланмаган жойдан кесиб ўтиши сабаб бўлган. Об-ҳаво шароити, пиёдаларни йўлдан ўтиши учун шароитнинг етарли эмаслиги ва велосипедлар йўлаги йўқлиги ортидан 21 та авария юз берган.

71 та ЙТҲ ҳайдовчиларнинг пиёдани кўрмай қолиши (17 та), тезликни ошириши (16 та), ҳаракат давомида йўналишни ўзгартириши (14 та), ҳайдовчининг рулда ухлаб қолиши (8 та), қувиб ўтишда қоидани бузиши (6 та), эҳтиётсизлик (4 та), оралиқ масофани сақламаслик (3 та), тажрибасизлик (1 та) ва светофорнинг қизил чироғига риоя қилмаслик (2 та) ортидан келиб чиққан.


Мақола муаллифи

Теглар

ЙТҲ

Баҳолаганлар

56

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг