Ўзбекистонда 1 ҳафталик чақалоқларда ҳам коронавирусга чалиниш ҳолати учрамоқда — ССВ

Жамият

image

Ўзбекистонда эпидемиологик вазият беқарорлашган ҳозиргидек даврда бир ҳафталик чақалоқларда ҳам коронавирусга чалиниш ҳолатлари учрамоқда. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари Элмира Боситхонова “Вакцина – саломатлик ва чекловларсиз ҳаёт” мавзусидаги очиқ мулоқотда айтиб ўтди.

“Зангиота юқумли касалликлар шифохонасида ўтган йили болалар бўлими очилмаган. Бунга сабаб коронавируснинг аввалги штаммлари болаларда жуда кам аниқланганди. Бугунга келиб ушбу шифохоналарда болалар бўлимини ташкил этишга тўғри келди. Бу болаларда коронавируснинг кўпроқ аниқланаётгани билан боғлиқ”, дейди Элмира Боситхонова.

Вазир ўринбосарининг сўзларига кўра, баъзи урф-одатлар янги чақалоқларни коронавирусдан ҳимоя қилиш омили бўлиши мумкин.

“Янги туғилган чақалоқни ҳамма қўлга олиб кўришга уриниши билан боғлиқ одатлар сабаб, ҳатто, бир ҳафталик чақалоқларда ҳам коронавирусга чалиниш ҳолатлари учрамоқда. Бу борада янги туғилган чақалоқни 40 кун чиллада сақлаш каби урф-одатларимиз уларни коронавирусдан ҳимоя қилиш омили бўлиши мумкин”, дейди Боситхонова.

Эслатиб ўтамиз, Жаҳон соғликни сақлаш ташкилоти эмизикли оналарга коронавирусга қарши эмланишни тавсия қилган. Маълумот ўрнида, 2021 йил 21 июль ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 122048 нафарни, касалликдан вафот этганлар сони 814 нафарни ташкил қилди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

487

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг