Ўзбекистонда ҳар 100 кишининг нечтаси мобил алоқа билан таъминлангани маълум бўлди
Жамият
−
13 Июнь 2021
199512021 йил 1 апрель ҳолатига кўра, мобил алоқа тизимига уланган абонентлар сони 26 млн. 953,5 мингтани ташкил этиб, 2020 йилнинг мос даврига нисбатан 10,8 фоизга ёки 2 млн 636,8 мингтага ошган. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси маълум қилди.
Шу жумладан, аҳолида 24 млн 795,4 мингта абонентни ташкил этган. 2020 йилнинг мос даврига нисбатан 6,1 фоизга ёки 1 млн. 424,1 мингтага ошган.
Мамлакат аҳолисининг мобил алоқа билан таъминланганлиги ҳар 100 киши ҳисобига 72 бирликни ташкил этмоқда.
Йиллар кесимида мобил алоқа тизимига уланган абонентлар сони:
2019 йил 1 апрель
- жами: 21 960,2 минг
- аҳолида: 21 331,2 минг
- 2020 йил 1 апрель
- жами: 24 316,7 минг
- аҳолида: 23 371,3 минг
- 2021 йил 1 апрель
- жами: 26 953,5 минг
- аҳолида: 24 795,4 минг
LiveБарчаси
Эртадан Тошкентдаги 8 та кўчаларда ҳаракатланиш чекланади
07 Ноябрь 2023
Фарғонада қиймати 76 млн сўмлик “паққиллоқлар” ушланди
07 Ноябрь 2023
Шавкат Мирзиёев Қатар собиқ бош вазирини қабул қилди
07 Ноябрь 2023
Фаластин Бош вазири Муҳаммад Штае Ғазодаги уруш сабаб ҳалок бўлган болалар ҳақида гапираётиб йиғлаб юборди
07 Ноябрь 2023