Ўзбекистонда ҳафта охирига бориб кунлар яна исийди

Бу қизиқ

image
0:00
0:00
download

Ўтган ҳафта давомида Волга бўйи ҳудудларидан антициклон ҳисобига кириб келган салқин ҳаво аста-секин кучсизланади. Салқин ҳаво шарққа Қозоғистон ҳудуди томонга қараб чекинади.

Бугун, 13 сентябрь куни Ўзбекистонда ҳарорат 27-32 даража бўлган қуруқ ва нисбатан салқин ҳаво бўлиши кутилмоқда, бу ушбу кунларнинг меъёрий қийматларига яқиндир.

Эртага ва ҳафтанинг охиригача республика ҳудуди бўйича кам булутли ва қуруқ об-ҳаво сақланиб туради. Кечаси ва эрта тонгда ҳаво 12-15 даража атрофида салқин бўлади, кундуз кунлари эса қуёш нурлари ҳавони иситади ва ҳарорат сешанба куни 29-34 даражадан – ҳафта охирига келиб 32-37 даражагача аста-секин кўтарилади.


Мақола муаллифи

Теглар

об-ҳаво

Баҳолаганлар

275

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг