Ўзбекистонда ҳафта охирида ҳаво ҳарорати пасаяди

Бу қизиқ

image

Ўзбекистонда об-ҳаво шароити ўзгариши кутилмоқда. Бунга эртага, 23 июнь куни Қозоғистондан атмосфера фронти ўтиши сабаб бўлади. Бу ҳақда Гидрометеорология хизмати маркази хабар берди.

Республикада об-ҳаво ёғингарчиликсиз бўлади, фақат Тошкент вилоятида эрталаб ва кечқурун, Тошкент, Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларининг тоғолди ва тоғли туманларида айрим жойларга қисқа муддатли ёмғир ёғиши ва момақалдироқ бўлиши мумкин. Кундузги ҳарорат сезиларли пасаяди ва 35-40 даража атрофида, жанубда ва чўл зонасида 42 даража иссиқ бўлади. Ҳаво оқимининг ўзгариши билан шамолнинг тезлиги секундига 15-20 метргача кучаяди.

24-25 июнда республикада об-ҳаво ёғингарчиликсиз бўлади. Ҳарорат кечаси 19-24 даража, кундузи 35-40 даража иссиқ бўлади.

26 июнда мамлакат шимолига, 27 июнда қолган ҳудудларга Волгабўйидан совуқ антициклоннинг кириши кутилмоқда. Ҳаво ҳарорати 8-10 даражага пасайиб, 27-30 даражани ташкил қилади, бу меъёрий ҳароратдан 5-6 даражага пастдир, тунги ҳарорат эса ўша меъёрларда сақланиб қолади — 19-24 даража бўлади. Совуқ фронт ўтиши билан яна шамол кучайиб, 15-20 м/с тезликда эсиши прогноз қилинмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

об-ҳаво

Баҳолаганлар

235

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг