Ўзбекистон Жаҳон паспортлари индексида бир поғона пастлади

Жамият

image

“Henley & Partners” халқаро консалтинг компанияси томонидан эълон қилинган 2022 йилнинг учинчи чораги учун Жаҳон паспортлари индексида Ўзбекистон бир поғона пастлади. 

Бошқа давлатлар позицияларидаги ўзгаришлар туфайли Ўзбекистон 88-ўринни эгаллади. Бунгача у рейтингда 87-ўриндан жой олган эди. Мамлакат фуқаролари дунёнинг 59 давлатига визасиз саёҳат қилишлари мумкин. Ҳисобот даврида Ўзбекистон Бурунди ва Мўғулистон билан визасиз саёҳат бўйича шартномалар тузган.

Ҳар йили ўтказиладиган Жаҳон паспортлари индекси дунё бўйлаб 200 дан ортиқ мамлакат ва ҳудудларнинг виза қоидаларини таҳлил қилади ва уларни визасиз саёҳат қилиш мумкин бўлган мамлакатлар сони бўйича тартиблайди. Маълумотларга кўра, Ўзбекистон фуқаролари 59 давлатга визасиз боришлари мумкин.

Япония энг “кучли” паспортга эга давлатлар рейтингида яна биринчи ўринни олган. 2022 йилнинг учинчи чорагида Япония фуқаролари 193 та штат ва ҳудудга маҳаллий ҳокимият органларини олдиндан огоҳлантирмасдан киришлари мумкин. Улар учун виза ёки умуман талаб қилинмайди ёки уни келганда олиш мумкин. Иккинчи ўриндан Жанубий Корея ва Сингапур жой олди. Мазкур давлатларнинг фуқаролари 192 та давлатга визасиз кириш имкониятига эга.

Германия ва Испания рейтингда учинчи, Италия, Финляндия ва Люксембург тўртинчи ўринда бормоқда. Австрия, Нидерландия, Швеция ва Данияга бешинчи ўрин насиб қилди.

Буюк Британия, Португалия, Ирландия ва Франция билан бирга яна 6-ўринга кўтарилди. Қўшма Штатлар Швейцария, Бельгия, Норвегия ва Янги Зеландия билан биргаликда 7-ўриндан жой олди.

Россия паспорти эгалари амалда Европа Иттифоқи, Австралия, Канада, Япония, Янги Зеландия, АҚШ ва Буюк Британиядаги виза муаммолари ҳамда ҳаво ҳудудларининг ёпилиши туфайли дунёнинг қолган қисми билан узилиб қолмоқда. У индексда 50-ўринни эгаллади.

Аутсайдерлар рўйхати унчалик ўзгармади — сўнгги 112-ўринни Афғонистон эгаллаб турибди. Унинг фуқаролари дунёнинг 27 мамлакатга визасиз кириш ҳуқуқига эга. Шунингдек, рейтингнинг энг қуйи поғонасидан Ироқ, Сурия, Покистон ва Яман жой олган.


Мақола муаллифи

Теглар

паспорт визасиз саёҳат

Баҳолаганлар

452

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг