Ўзбекистон яна бир халқаро ҳужжатни ратификация қилди

Жамият

image

Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан “Халқаро меҳнат ташкилотининг Меҳнат хавфсизлиги ва гигиенасига кўмаклашиш асослари тўғрисидаги 187-сонли Конвенциясини ратификация қилиш ҳақида”ги қонун имзоланди. Бу ҳақда Адлия вазирлигининг Telegram’даги “Huquqiy axborot” канали хабар берди. 

Конвенциянинг асосий мақсади ишлаб чиқаришда шикастланишлар, касбий касалликлар ва инсонлар ўлимининг олдини олиш учун доимий равишда меҳнат хавфсизлиги ва гигиенасини такомиллаштиришдан иборат. 

Бугунги кунда 49 та давлат Конвенция иштирокчиси ҳисобланади. Мазкур Конвенция 2006 йил 15 июнда Женева шаҳрида қабул қилинган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистон Ҳукумати билан Глобал яшил ўсиш институти (GGGI) ўртасида GGGI’нинг ҳуқуқий мақоми ҳамда имтиёз ва иммунитетлари тўғрисидаги битим кучга кирганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

81

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг