Ўзбекистон ЯИМ аҳоли жон бошига 766 долларни ташкил этди

Жамият

image

2020 йилнинг январь-июнь ойларида Ўзбекистон Республикаси ялпи ички маҳсулоти (ЯИМ) ҳажми жорий нархларда 255,2 трлн сўмни ташкил этди ва 2019 йилнинг 1 январь-июни билан таққослаганда 0,2 фоизга ўсди. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси хабар берди.

Маълумотга кўра, ЯИМ дефлятор индекси 2019 йилнинг январь-июнидаги нархларга нисбатан 13,6 фоизни ташкил этди.

2020 йилнинг январь-июнь ойлари якунига кўра, ЯИМ таркибида товарлар ишлаб чиқаришда 145,4 трлн сўм, хизматлар кўрсатиш соҳасида 89,7 трлн сўм миқдорида ялпи қўшилган қиймат яратилди, маҳсулотларга соф солиқлар эса 20,1 трлн сўмни ташкил этди.

2020 йилнинг январь-июнь ойларида ЯИМ ўсиши 2019 йилнинг январь-июнидаги 6,0 фоиз ва 2018 йилнинг январь-июнидаги 5,9 фоизга нисбатан 0,2 фоизгача секинлашди. Шу билан бирга, ЯИМ дефлятор индексида ҳам 2019- йил январь-июндаги 19,5 фоиз ва 2018 йилнинг январь-июнидаги 34,4 фоизга нисбатан 2020 йилнинг январь-июнь ойларида 13,6 фоизгача секинлашиш кузатилди.

Кузатилаётган даврда ўртача алмашув курси бўйича ҳисобланган номинал ЯИМ ҳажми 26 млрд АҚШ долларини ташкил этди (2019 йилнинг январь-июнида – 26,6 млрд АҚШ долл.).

Аҳоли жон бошига ҳисобланган ЯИМ 7,4 млн сўмни (ёки 766 АҚШ долл. эквивалентида) ташкил этди ва бу кўрсаткич 2019 йилнинг январь-июнь ойлари билан таққослаганда 1,8 фоизга камайди. Аҳоли жон бошига ЯИМ ўсиши 2018 ва 2019 йил январь-июнь ойларида мос равишда 4,2 фоиз ва 4,1 фоизни ташкил этган.


Мақола муаллифи

Теглар

ЯИМ

Баҳолаганлар

124

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг