Ўзбекистон ва Туркия ҳарбийлари Термизда машғулот ўтказди

Жамият

image
0:00
0:00
download

Бугун, 22 март куни Жануби-ғарбий махсус ҳарбий округ Жанубий оператив қўмондонлиги Термиз дала-ўқув майдонида Ўзбекистон ва Туркия Республикалари Мудофаа вазирларининг икки томонлама ҳарбий ҳамкорлик режасига асосан мазкур мамлакатлар Қуролли Кучларининг махсус бўлинмалари билан ҳамкорликдаги махсус-тактик ўқувининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди. Бу ҳақда Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги Матбуот хизмати хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, тадбирда Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги бошқарма бошлиғи полковник Лазиз Усмонов, Жанубий оператив қўмондонлиги бошлиғи полковник Пўлат Сативалдиев ва Туркия Республикаси махсус операция кучлари бригадаси командирининг ўринбосари полковник Рушту Тўреди ва икки давлат ҳарбий хизматчилари иштирок этган.

Дала-ўқув майдонида давом этган ўқувларда ҳарбий хизматчилар тажриба алмашиш учун 15 километр мажмуавий махсус тактик йўлагидан ўтиш, жанговар иккилик, учлик ва тўртлик таркибида яқин жанг элементлари бўйича кўргазмали амалий махсус ўқ отиш ва қийин шароитларда яшовчанлик ҳолатлари бўйича амалий машғулотларга жалб этилган.

Шунингдек, полигонда иштирокчилар махсус-тактик ўқуви саволлари бўйича машғулотлар олиб боришди ҳамда ўзбек ва турк ҳарбийлари ўртасида спорт мусобақалари ўтказилган.

Қайд этилишича, ҳамкорликдаги махсус-тактик ўқув машғулотлари 27 март кунига қадар давом этади.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

151

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг