Ўзбекистон ва Тожикистон янги автотранспорт йўналишларини очишни муҳокама қилди

Жамият

image

Ўзбекистон ва Тожикистон юк ва йўловчиларни узлуксиз ташиш, юк ташиш ҳажмини ошириш,  темир йўл соҳасидаги ҳамкорлик ва автомобил йўлларида янги йўналишларни очиш масалаларини муҳокама қилмоқда. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги Матбуот хизмати хабар берди. 

Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирининг биринчи ўринбосари Илҳом Маҳкамов пойтахт Душанбеда бўлиб, Тожикистон Республикаси Транспорт вазири Азим Иброҳим билан учрашди. 

Қайд этилишича, учрашувда икки қардош мамлакат ўртасида юк ва йўловчи ташувлари узлуксизлигини таъминлаш, хусусан, давлатлар ўртасида юк ташувлари ҳажмини ошириш, темир йўл соҳасидаги ҳамкорлик ҳамда янги автотранспорт йўналишларини очиш масалалари муҳокама қилинган. 

Тожикистон Республикаси Транспорт вазири Азим Иброҳим сўнгги ойларда дунёда кузатилаётган коронавирус пандемияси билан боғлиқ вазият автотранспорт қатнови ҳар бир давлатнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишида муҳим аҳамиятга эга эканлигини кўрсатган. “Айнан шунинг учун ҳам ушбу йўналишдаги ҳамкорликни янада кенгайтиришимиз лозим”, дея таъкидлаган.  

Учрашувда томонлар ҳамкорликни янада ривожлантириш юзасидан конструктив таклифлар билдиргани айтилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Ўзбекистон-Тожикистон

Баҳолаганлар

112

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг