Ўзбекистон ва Тожикистон ҳарбийлари Термизда машғулот бошлади

Жамият

image

Кеча, 4 август куни Термизда Ўзбекистон ва Тожикистон ҳарбийлари иштирокида “Ҳамдўстлик—2022” ҳарбий ўқув машғулоти бошланди. Бу ҳақда Мудофаа вазирлиги Матбуот хизмати хабар берди.

Вазирлик маълумотига кўра, Термиз умумқўшин дала-ўқув майдони ўқув нуқталарида ва тўсиқлар йўлакларида ўзбек ҳарбий хизматчилари томонидан кўргазмали машқлар бажарилган.

Машқлар жараёнида ўзбек ҳарбийлари яқин масофада жанг олиб бориш, ярадорларни эвакуация қилиш, шартли душман ҳужумини қайтариш каби амалий машғулотларда иштирок этган. Ушбу машқларни кузатиш жараёнида тожикистонлик ҳарбийлар ҳам ўзларини синаб кўрган.


Мақола муаллифи

Теглар

мудофаа

Баҳолаганлар

184

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг