Абдулла Арипов Михаил Мишустин билан учрашди

Жамият

image

Бугун, 22 июнь куни Москвада Россия ва Ўзбекистон ҳукумат раҳбарлари иштирокида қўшма комиссия йиғилиши бўлиб ўтди. Икки давлат делегацияси Бош вазирлари Михаил Мишустин ва Абдулла Арипов маълум қилди.

Йиғилишда Россия Бош вазири Михаил Мишустин қўшма лойиҳаларни ривожлантиришга чақирди. Бу ҳақда “Российская газета” нашри хабар бермоқда.

“Россия мамлакатлар ҳамкорлигини янада юқори даражага кўтариш, уни истиқболли қўшма лойиҳалар ва ташаббуслар билан тўлдиришдан манфаатдор. Шунингдек, бугунги кунда мавжуд бўлган муаммоларга қарши курашиш, энг аввало, коронавирус пандемияси билан курашиш”, дея таъкидлади Мишустин.

Маълум қилинишича, ўтган йил давомида касаллик тарқалишига қарамай, томонлар савдо айланмасини 15 фоизга ошириб, уни 6 миллиард долларга етказишди.

"Бизда барча соҳаларда ҳамкорлик қилиш учун катта имкониятлар мавжуд", дейди ишонч билан Мишустин.

Ҳозирда томонлар юқори технологиялар, автомобилсозлик, энергетика, фармацевтика соҳаларидаги истиқболли лойиҳаларни муҳокама қилмоқда.

Мишустиннинг сўзларига кўра, Россия Ўзбекистон билан кўплаб соҳаларда амалий тажриба алмашишга тайёр. Солиқ соҳасини такомиллаштириш бўйича ишлар олиб борилмоқда.

“Бизнинг умумий мақсадимиз - Ўзбекистон солиқ хизмати органларининг ишини янада замонавий ва самарали қилишга, илғор дастурий маҳсулотлар ва технологияларни татбиқ этишга ёрдам беришдир”, дейди РФ Ҳукумат раҳбари.

Россия ва Ўзбекистон кўп томонлама фаол ҳамкорлик қилмоқда. Мишустиннинг сўзларига кўра, Евросиё иқтисодий иттифоқидаги кузатувчи мақоми Тошкентга ассоциация иши билан, қарорларни тайёрлаш ва қабул қилиш тартиби билан батафсил танишиш имконини беради.

“Ишончим комилки Евроосиё Иқтисодий Иттифоқида  тўлиқ иштирок этиш Ўзбекистон иқтисодиётининг ўсиши учун қўшимча имкониятлар ва Ўзбекистон фуқаролари учун моддий имтиёзлар беради”, дея таъкидлади Мишустин.

Аввалроқ, Ўзбекистон Бош вазири Абдулла Арипов Ҳукуматлараро комиссия йиғилишида иштирок этиш учун Россияга бориши ҳақида хабар берган элик.

Диёра Абдураҳмонова


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

50

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг