Ўзбекистон ва Озарбайжон Президентлари ҳамда биринчи хонимлари учрашди

Жамият

image

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев рафиқаси – биринчи хоним Зироат Мирзиёева билан Самарқандда бўлиб турган Озарбайжон Республикаси Президенти Илҳом Алиев ва унинг рафиқаси – мамлакат вице-президенти Меҳрибон Алиевани қаршилади. Учрашув кеча, 10 ноябрь куни бўлиб ўтган. 

Меҳрибон Ариф қизи Алиева 1964 йил 26 августда Бакуда таваллуд топган. Озарбайжон давлат, сиёсий ва жамоат арбоби, 2017 йилдан буён Озарбайжоннинг биринчи вице-президенти. 

Шунингдек, у Озарбайжон гимнастика федерацияси президенти, Озарбайжон-Франция парламентлараро алоқалари бўйича ишчи гуруҳ раҳбари, Ҳайдар Алиев жамғармаси ва Озарбайжон маданиятининг дўстлари жамғармаси президенти.

Икки қиз, бир ўғилнинг онаси.

Зироат Маҳмудовна Мирзиёева эса 1957 йилнинг 4 декабрь куни Қўқонда таваллуд топган. 

“Замин” халқаро жамоат фонди васийлик кенгаши раиси.

У икки қиз ва бир ўғилнинг онаси. 

Айни вақтда Самарқандда бўлиб ўтаётган Туркий давлатлар ташкилоти давлат раҳбарлари кенгаши саммитида иштирок этиш учун Ўзбекистонга келган Озарбайжон раҳбари Илҳом Алиевдан ташқари, Туркий Республикаси Президенти Ражаб Тойиб Эрдўғанга ҳам рафиқаси – биринчи хоним Эмина Эрдўған ҳамроҳлик қилмоқда. Шунингдек, Венгрия Бош вазири Виктор Орбан ҳам рафиқаси Анико Леваи билан ташриф буюрган.


Мақола муаллифи

Теглар

Зироат Мирзиёева Меҳрибон Алиева

Баҳолаганлар

128

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг