Ўзбекистон ўзининг енгил зирҳли автомобилини ишлаб чиқмоқда

Жамият

image

Давлат мудофаа саноати қўмитаси мамлакатнинг махсус ускуналарини ишлаб чиқариш бўйича етакчи корхоналаридан бири “KRAN VA MAXSUS TEXNIKALAR” МЧЖ билан ҳамкорликда TARLON (4х4) русумли енгил зирҳли автомобилнинг (ЕЗА) тажриба намунаси ишлаб чиқилмоқда.

Қўмита хабарига кўра, ўқлар ва портлашлардан ҳимоя этувчи ЕЗА шахсий таркибни ташиш, уларни жанг майдонида ўқ-дори ва портловчи моддалардан ҳимоя қилиш, хавфли ҳудудларда махсус вазифаларни бажариш, мобил гуруҳлар ва блокпостларга оловли мадад бериш, қўшинларни ва автотранспорт колонналарини ҳимоя қилиш, жанговар патруллик ва бошқа жанговар вазифаларни бажариш учун мўлжалланган.

Таъкидланишича, ўзининг техник ва жанговар хусусиятларига кўра, TARLON етакчи хорижий давлатларнинг шу туркумдаги енгил зирҳли автомобиллардан асло қолишмайди.


Мақола муаллифи

Теглар

зирҳли машина TARLON

Баҳолаганлар

557

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

Мавзуга доир янгиликлар