Ўзбекистон “Толибон”дан қочган афғонларга ўз чегарасини очдими? ТИВ изоҳ берди

Жамият

image
Европа афғонларнинг визаси бўйича Ўзбекистонга умид билдирмоқда  north_east

Европа афғонларнинг визаси бўйича Ўзбекистонга умид билдирмоқда 

Бугун, 30 август куни ижтимоий тармоқларда “Ўзбекистон Афғонистонда “Толибон” режимидан қочганларга ўз чегараларини очишга тайёрлиги” ҳақида хабарлар тарқалди.

Шу муносабат билан Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Матбуот хизмати қуйидагиларни маълум қилди:

•  хавфсизликни таъминлаш мақсадида ҳозирда Ўзбекистон-Афғонистон чегараси тўлиқ ёпилган ва Термиз назорат пункти орқали ўтиш амалга оширилмаяпти;

•  ўзбек-афғон чегарасидаги Термиз назорат-ўтказиш пунктини яқин келажакда очиш режалаштирилмаган;

•  чегарани кесиб ўтишга бўлган ҳар қандай уринишлар, сабабларидан қатъи назар, Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига мувофиқ жавобгарликка тортилади.

“Ўтган 12 кун ичида Ўзбекистон бир қатор давлатларга Афғонистондан фуқароларини эвакуация қилишда фақат мамлакат ҳаво ҳудуди орқали инсонпарварлик операцияларини амалга оширишда ёрдам кўрсатди”, дейилади ТИВ хабарида.

Ташқи ишлар вазирлиги Ўзбекистон Республикаси ўз ҳудудида афғон қочқинларини қабул қилмаётгани, лекин транзит жараёнида ёрдам бераётганини яна бир бор қайд этган.

“Биз яна бир бор таъкидлаймизки, Ўзбекистон томони Афғонистон билан анъанавий дўстлик ва яхши қўшничилик муносабатларини ҳамда қўшни давлатнинг ички ишларига аралашмаслик тамойилларини қўллаб-қувватлашга содиқдир”, дейилади хабарда.

Расмий Тошкентнинг Афғонистондаги кескинлик пайтида эвакуация бўйича кўрсатаётган ёрдами

Қайд этиш керакки, Ўзбекистон нафақат афғонистонлик қочқинларни ўз ватанига қайтариш бўйича ишлар олиб бормоқда, балки хорижий фуқароларни Афғонистондан эвакуация қилиш бўйича Европа давлатларига кўмаклашмоқда. Бу учун албатта, миннатдорлик билдирган давлат раҳбарлари ҳам бўлди.  

Эслатиб ўтамиз, ўтган бир неча кун мобайнида Ўзбекистон ҳудуди орқали хорижий давлатларнинг 1982 фуқароси эвакуация қилинди. Ушбу жараёнларда Тошкент-3 маҳаллий аэропорти транзит вазифасини ўтамоқда. Бундан ташқари, ушбу жараёнларга Бухоро ва Нукус аэропортлари ҳам жалб қилинган.

Маълумот ўрнида, жорий йилнинг 15 август куни Афғонистон Ислом Республикаси қулади. Президент Ашраф Ғани эса истеъфога чиққанини эълон қилди. Шу билан мамлакатда ҳокимият “Толибон” қўлига ўтди.

2001 йил Афғонистонга кирган АҚШ бошчилигидаги халқаро коалиция кучларининг асосий қисми мамлакатни тарк этди. Ғарб давлатларининг Қобулда қолган кучлари дипломатларни ва ўзларига ёрдам берган афғонларни эвакуация қилиш билан банд. “Толибон” сиёсий идораси вакили Муҳаммад Наим Афғонистонда 20 йил давом этган уруш тугаганини эълон қилди. Жорий йилнинг 19 август куни эса толиблар Афғонистонни Ислом Амирилиги, деб эълон қилди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

127

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг