Ўзбекистон тиббиёт соҳасида яна бир йўқотиш

Жамият

image

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Ўсмирлар ва чақирилувчи ёшларга тиббий ёрдамни ташкил этиш маркази директори Иброҳим Ўринбоев 74 ёшида вафот этди. Бу ҳақда ССВ хабар бермоқда. 

Иброҳим Ўринбоев 1946 йил 11 декабрда Фарғона вилоятида туғилган. 1970 йил Тошкент давлат тиббиёт институтини тамомлаган. 

Меҳнат фаолиятини Тошкент шаҳар санитария-эпидемиология станцияси врач-эпидемиологи сифатида бошлаб, қатор тизим муассасаларида масъулиятли лавозимларда ишлаган. Жумладан, Тошкент шаҳар соғлиқни сақлаш бош бошқармаси бошлиғи биринчи ўринбосари, Жиззах вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи, Соғлиқни сақлаш вазирлиги бош бошқармаси бошлиғи ўринбосари каби лавозимларда самарали фаолият юритган. 

У Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган соғлиқни сақлаш ходими фахрий унвонига саозовор бўлган.

QALAMPIR.UZ таҳририяти аъзолари марҳумнинг оила аъзолари ва яқинларига ҳамдардлик билдиради. 


Мақола муаллифи

Теглар

ССВ Иброҳим Ўринбоев

Баҳолаганлар

470

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг