Ўзбекистон терма жамоасини рад этган Кейруш Мисрга бош мураббий этиб тайинланди

Спорт 4161
image

Бугун, 8 сентябрь куни 68 ёшли Карлуш Кейруш Миср терма жамоасига бош мураббий этиб тайинланди. Португалиялик мутахассис мисрликлар билан 3 йиллик шартнома тузди. У 2020 йилнинг охирида Колумбия терма жамоаси бош мураббийлигидан истеъфога чиққан ва шундан бери мураббийлик қилмаётганди. 

Таъкидлаш керакка, португалиялик мутахассис ўз вақтида “Манчестер Юнайтед”да Сер Алекс Фергюсоннинг ёрдамчиси бўлган. Шунингдек, Кейруш кўплаб клубларда, хусусан, “Реал” ва Эрон терма жамоасида муваффақиятли фаолият олиб боришга эришган. 

Маълумот учун, Миср терма жамоасининг аввалги бош мураббийи Хосам Эл-Бадри эди. Қизиқ томони, унинг қўл остида терма жамоа бирорта ҳам мағлубиятга учрамаган: бешта ғалаба ва тўрт дуранг.

Эслатиб ўтамиз, мутахассис ёзда Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи бўлиши ҳам мумкин эди. Аммо, у оилавий сабаблар туфайли, ЎФА юборган таклифга рад жавобини берган.

Абдулла Маннонов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 145
Рейтинг: 3
t
×