Ўзбекистон терма жамоаси Олимпия ўйинларида иштирок этиш учун Токиога етиб келди

Спорт 10008
image

Яна 3 кундан сўнг, аниқроғи 23 июль куни Япониянинг Токио шаҳрида тўрт йилликнинг энг муҳим спорт воқеаларидан бири бўлган Олимпия ўйинларига старт берилади. 

Ўзбекистонлик боксчи ҳамда дзюдочилар, аллақачон, Токиога етиб борганлиги ҳақида маълумот берган эдик. Бугун, 20 июль куни терма жамоанинг қолган аъзолари ҳам Токио шаҳрига етиб борди ва ПЦР тестини топшириб бўлгач, Олимпия шаҳарчасига кирди. Бу ҳақда “Спутник” нашри хабар берди.

Олимпия ўйинлари карантин қоидаларига қатъий риоя қилинган тарзда ўтказилади. Вирус аниқланган спортчи бутун жамоаси билан 1 ҳафта изольяцияга олиниши кўзда тутилган.

Ўзбекистон терма жамоасининг биронта аъзосида вирус аломатлари қайд этилмади ва улар тўлиқ таркибда мусобақани бошлашади.

Эслатиб ўтамиз, “Tokio — 2020” Олимпиадасини ташкил этиш учун Япония ҳукумати томонидан 15 миллиард АҚШ долларидан ортиқ маблағ сарфланган.

Абдулла Маннонов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 342
Рейтинг: 3.1
t
×