Ўзбекистон Таэквондо терма жамоаси собиқ бош мураббийи Тошкентда ўлдириб кетилди

3-саҳифа 18054
image

15 июнь куни Тошкент шаҳрида собиқ Ўзбекистон таэквондо терма жамоаси бош мураббийи Ким Жин Йонг ўзининг таниш ҳамкасби ҳамда ватандоши томонидан ўз уйида ўлдириб кетилди. Бу ҳақда ҳозирча Ўзбекистон ҳуқуқ-тартибот органларидан маълумот олиш имкони бўлмади. Қуйида келтирилаётган фактлар Корея маҳаллий матбуоти томонидан тасдиқланган. 

Жабрланувчи тезда шифохонага етказилган ва 6 соатлик операция қилинган. Бироқ жароҳат оғирлигидан 16 июнь тонгида вафот этган.

Маълум бўлишича, гумонланувчи воқеа жойидан қочиб кетган, аммо яқин атрофдаги ИИБ ходимлари томонидан ушланган. У 1 ой олдин Ўзбекистонга келгани айтилмоқда.

Маълумот учун, Ким Жин Йонг Ўзбекистон таэквондо терма жамоасида 2020 йилнинг февралидан декабрига қадар фаолият олиб борган.

Эслатиб ўтамиз, ушбу воқеа Токио Олимпиадаси бошланишига 1 ой қолганда юз берди. Олимпиадага ўзбекистонлик таэквондочиларга тарихда илк бор 4 та йўлланма тақдим этилган ва унда улар тўлиқ таркиб билан иштирок этади.

Абдулла Маннонов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 1272
Рейтинг: 3
t
×