Ўзбекистон Суперлигаси тарихида илк бор 7 та ўйиннинг 6 тасида VAR тизими ишлайди

Спорт 931
image

Жорий йилнинг 25-29 август кунлари Ўзбекистон Суперлигасининг 16-тур учрашувлари бўлиб ўтади. Аҳамиятли жиҳати, мазкур турдан ўрин олган жами 7 та учрашувнинг 6 тасида VAR (Video Assistant Referee) тизимидан фойдаланиш режалаштирилмоқда.

Унга кўра, “Қўқон-1912” – “Сурхон”, “Сўғдиёна” – “Қизилқум”, “Андижон” – “Бунёдкор”, “Пахтакор” – АГМК, “Локомотив” – “Турон”, “Насаф” – “Навбаҳор” учрашувларида ВАР тизими ишлайди. Фақатгина “Металлург” – “Машъал” учрашувида ушбу тизим ишламайди.

Бундан ташқари, бу турда тарихда илк бор Термизнинг “Сурхон” клуби иштирокидаги баҳсда VAR ишлайди. Бунгача термизликларнинг ўйинида видео ассистентлар ишламаган эди.

Абдулла Маннонов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 13
Рейтинг: 3.4
t
×