Ўзбекистон раислигида ШҲТ оиласига янги аъзолар қўшилмоқда – Мирзиёев

Жамият

image

Шанхай ҳамкорлик ташкилотига Ўзбекистон раислигида 40 дан ортиқ битим ва қарорлар имзолаш учун тайёрланди. Бу ҳақда бугун, 16 сентябрь куни Шавкат Мирзиёев Давлат раҳбарлари Кенгаши Мажлисининг очилишида нутқида айтиб ўтди.

“Ушбу саммит — тарихий воқеа. Бу ташкилот келажаги ва ШҲТ минтақаси тақдирини белгилаб берадиган қўшма қарорлар қабул қилиш имкониятидир”, дейди Шавкат Мирзиёев.

Унинг таъкидлашича, Ўзбекистон Ташкилотга раислиги даврида 40 дан ортиқ битим ва қарорлар: ўзаро ҳаморлик, саноат кооперацияси, яшил иқтисодиёт, рақамлаштириш ва савдо соҳасидаги концепциялар ва дастурларни ўз ичига олган ҳужжатлар пакети тўплами имзолаш учун тайёрланди.

“ШҲТ катта оиласига янги аъзолар — мулоқот бўйича кузатувчи ва ҳамкорлар қабул қилинмоқда. Бу Евроосиёда кўп қиррали ҳамкорликни тубдан кенгайтириш учун имкониятдир”, деди Ўзбекистон Президенти.

Унинг қайд этишича, Ўзбекистон раислигида 80 дан зиёд йирик тадбирларни ўтказди. Пандемия ва бошқа муаммоларга қарамай ҳар томонлама ҳамкорликнинг барча йўналишлари ва соҳалари қамраб олинди.

Йиғилишда шунингдек, Қоғозистон Президенти Тўқаев, Ҳиндистон Бош вазири Моди, ХХР раиси Си Цзиньпин, Қирғизистон Президенти Жапаров, Покистон Бош вазири Шариф, Россия Президенти Путин ва Тожикистон Президенти Раҳмон сўзга чиқди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

418

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг