Ўзбекистон МТЖнинг янги бош мураббийи Тошкентга қачон келиши маълум бўлди

Спорт 1574
image

Хабарингиз бор, футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоасига словениялик мутахассис Сречко Катанец бош мураббий бўлиш арафасида.

Туризм ва спорт вазирлиги МТЖга бир қатор хорижий ва маҳаллий мураббийлар номзоди синчковлик билан ўрганиб чиқилганини маълум қилди. Мураббийлар кенгаши ҳамда мутахассисларнинг таҳлили ва тавсиясига кўра якунда Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийлигига словениялик тажрибали мутахассис Сречко Катанец номзоди маъқул, деб топилган.

ЎФА ҳозирга қадар словениялик мураббий билан оғзаки келишувга эришган ва келаётган ҳафтада, аниқроғи жорий йилнинг 18 август кунида Сречко Катанец ўзаро музокараларнинг якуний босқичини ўтказиш учун Тошкентга ташриф буюриши кутилмоқда. Демак, 4 кундан кейин барчасига ойдинлик киритилади.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон миллий терма жамоасига бундан олдин Вадим Абрамов бош мураббийлик қилганди. Абрамов ЖЧ-2022 саралаш босқичидаги муваффақиятсиз ҳаракати сабаб истеъфога чиқарилганди.

Абдулла Маннонов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 36
Рейтинг: 3.1
t
×