Ўзбекистон мезбонлик қиладиган Осиё кубогига қуръа ташланди

Спорт 5549
image
-

Осиё футбол конфедерацияси 2022 йилги U-23 Осиё кубоги мезбонлигини Ўзбекистонга тақдим этган эди. Мазкур чемпионатнинг саралаш босқичи учрашувлари учун қуръа ташлаш маросими ҳам айнан Ўзбекистонда бўлиб ўтадиган бўлди.

Қуръа жараёни “Бунёдкор” стадионида бугун, 9 июль куни соат 12:00 да бошланди. Унда 46 иштирокчи жамоа Ғарб ва Шарқ минтақаларига бўлинган ҳолда саралаш босқичида қатнашади. Қуръа натижаларига кўра жамоалар 11 та гуруҳда 15 та йўлланма учун кураш олиб борадиган бўлди. 

Ўзбекистон U-23 терма жамоаси финал босқичи мезбони сифатида тўғридан-тўғри йўлланмага эга бўлади. Лекин, шундай бўлса-да, ёшлар терма жамоаси саралаш учрашувларида ҳам иштирок этадиган бўлди. Ўзбекистоннинг саралашдаги ўйинлари ўртоқлик ўйини мақомида ўтади. 

Қуръа натижаси қуйидагича:

“Д” гуруҳи
1. Саудия Арабистони
2. Бангладеш
3. Қувайт
4. Ўзбекистон.

U-23 Осиё кубоги-2022 cаралаш босқичи беллашувлари жорий йилнинг 23-31 октябрь кунлари марказлашган ҳолда ўтказилиши режалаштирилган.

Абдулла Маннонов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 288
Рейтинг: 3
t
×