Ўзбекистон" меҳмонхонаси қанчага баҳоланмоқда?

Жамият

image

Олдинроқ, “Ўзбекистон” меҳмонхонаси комплексини сотиш бўйича очиқ танлов савдолари ўтказилиши ҳақида хабар берилганди.

Бир вақтлар “Ўзбекистон” меҳмонхонаси Тошкентнинг рамзларидан бири саналар эди. Бироқ, бугунги кунда меҳмонхона ўз мавқеини бой бермоқда шекилли, ўтган сафар эълон қилинган савдоларга биронта ҳам ариза келиб тушмаган. Шу сабабли муҳташам меҳмонхона яна сотувга қўйилмоқда. Нарх ҳам ўзгармаган – 33 миллион АҚШ доллари.

Дарвоқе, кўпчилик сотувга фақат меҳмонхона қўйилган, деб ўйлаётган бўлса адашади. “Ўзбекистон” меҳмонхонаси комплексига шу ҳудуддаги барча иншоотлар (иккита ресторан, умумий овқатланиш шохобчаси, анжуманлар зали ва ҳ.к) киради.

“Ўзбекистон” меҳмонхонаси Тошкентнинг қоқ марказида жойлашган бўлиб, аэропорт ва темир йўл вокзалига яқинлиги ҳамда қулай жойлашуви билан мижозларнинг эътиборини ўзига тортади. Ушбу меҳмонхонанинг давлат улушини сотиб олиш бўйича тендерда иштирок этиш учун мурожаат этувчи ёки унинг ваколатли вакили Давлат активларини бошқариш агентлигига ариза бериши лозим.

Танлов ўтказилмаган, деб ҳисобланган тақдирда такрорий танлов дастлабки танлов ўтказилган кун (2019 йил 11 июнь)дан бошлаб ҳар ўн иш кунида бир марта ўтказилиши мумкин.


Мақола муаллифи

Теглар

Ўзбекистон меҳмонхонаси

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг