Ўзбекистон МДҲ ўйинларида медаллар сони бўйича нечинчи ўринда турибди?

Спорт 15258
image

Хабарингиз бор, кеча, 3 сентябрь куни Россиянинг Қозон шаҳрида Мустақил давлатлар ҳамдўстлиги давлатлари ўртасида МДҲ ўйинлари старт олган эди.

Бугун, 4 сентябрь илк бор ташкил этилаётган мусобақанинг иккинчи кунги баҳслари ўтказилди. Айни шу дақиқаларга келиб Ўзбекистон спорт делегацияси ҳисобидаги медаллар сони 8 тага етди. 

Ҳозирча Ўзбекистон иккита кумуш ва 6 та бронза медали билан умумжамоа ҳисобида 5-ўринни эгаллаб турибди. Кеча мусобақанинг биринчи кунида ўзбекистонлик юнон-рум курашчилари 2 та кумуш ва 2 та бронза медалини қўлга киритишган эди.

Бугун эса делегация боксчиларидан тўрт нафари ярим финалга етиб келди ва бу босқичда рақибларга имкониятни бой бериб қўйишди. Натижада Ўзбекистон ҳисобига яна 4 та бронза медали қўшилди. 

Ўғил болалар ўртасида Умидилло Абдурасулов (-60 кг), Жаъфарбек Шаҳбозов (-66 кг), қизларда Узукжамол Юнусова (-52 кг) ва Гулдана Тилеуберганова (-54 кг) бронза медалига сазовор бўлишди.

Кутилганидек, Россия терма жамоаси медаллар жамғариш бўйича пешқадамлик қиляпти. Мусобақа мезбонлари ҳозиргача 5 та олтин, 2 та кумуш, 6 та бронза, жами 13 та медаль қўлга киритиб улгуришди. Учта олтин, 1 та кумуш, 7 та бронза медалига эга Озарбайжон иккинчи, 2 та олтин, 1 та кумуш, 2 та бронза медалини расмийлаштирган Беларусь терма жамоаси учинчи поғонадан жой олган. Қозоғистонлик спортчилар эса 3 та кумуш, 15 та бронза медали билан 4-ўринни банд этишган.

Абдулла Маннонов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 720
Рейтинг: 3
t
×