Ўзбекистон хавфсизлик бўйича Россия билан маслаҳатлашув ўтказади

Жамият

image
0:00
0:00
download

Россия Федерацияси Хавфсизлик кенгаши котиби Николай Патрушев Москва шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Хавфсизлик кенгаши котиби Виктор Маҳмудов билан амалий учрашув ўтказди.

Учрашувда Ўзбекистон ва Россия миллий хавфсизлиги ҳамда Марказий Осиё минтақасида барқарорликни таъминлашнинг долзарб муаммолари кўриб чиқилди. Коронавирус инфекцияси тарқалишига қарши курашиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Музокаралар якунида Николай Патрушев ва Виктор Маҳмудов миллий ва минтақавий хавфсизлик масалалари бўйича Ўзбекистон-Россия маслаҳатлашувларини ўтказишни назарда тутувчи 2022-2023 йилларга мўлжалланган икки давлат хавфсизлик кенгашлари идоралари ўртасидаги ҳамкорлик режасини имзоладилар.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

123

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг