Ўзбекистон халқаро ислом академияси дунёнинг ТОП олийгоҳлари рейтингига киритилди

Жамият

image

Буюк Британиянинг олий таълим соҳасига оид муҳим масалаларни ёритувчи ва университетлар фаолиятини баҳолаб борувчи Times Higher Education ташкилоти ўзининг навбатдаги THE Impact Ranking рейтинги натижаларини эълон қилди.

Маълум бўлишича, жами 20 минг ОТМда олиб борилган ўрганишлар натижасида бу галги рейтингга фақат 1115 та ОТМ киритилган. 

Дин ишлари бўйича қўмита Ахборот хизматининг хабарига кўра, мазкур рейтингда Ўзбекистон ОТМлари ичида Ўзбекистонда Халқаро ислом академияси учинчи бўлиб, 47,5 балл билан 801-1000+ гуруҳига киритилган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент давлат юридик университети дунёнинг ТОП-500 олийгоҳлари рўйхатига киритилгани ҳақида хабар берилганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

300

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг