Жамоат арбоби Муртазо Султонов вафот этди

Жамият

image

Ўзбекистон ва Қорақалпоғистонда хизмат кўрсатган қурувчи Муртазо Султонов 83 ёшида вафот этди. Бу ҳақда QALAMPIR.UZ манбаси хабар берди.

Муртазо Султонов 1937 йил 7 май куни Тошкентда таваллуд топган. У Тошкент Темир йўл транспорти институтини тамомлаган. Фаолияти давомида Республика Вазирлар Маҳкамасининг қурилиш ва бинокорлик саноати материаллари бўлимига қурилиш ишлари бўйича референт вазифасида ҳам ишлаган.

Шунингдек, Муртазо Султонов қарийб 20 йил Олий ва ўрта махсус таълим вазирининг ўринбосари бўлган.

Муртазо Султонов Ўзбекистон муҳандислар академияси, Халқаро Фанлар академияси академиги, Вазирлар Кенгаши мукофоти лауреати бўлган. Шу билан бирга, Ўзбекистонда, Қорақалпоғистонда хизмат кўрсатган қурувчи унвонларига сазовор бўлди.

Муртазо Султонов Ўзбекистон арбитраж судлари ассоциациясининг фахрий аъзоси эди.

Муртазо Султоновнинг икки қиз, икки ўғил фарзанди бор.

QALAMPIR.UZ таҳририяти марҳумнинг яқинлари ва дўстларига ҳамдардлик билдиради.


Мақола муаллифи

Теглар

Муртазо Султонов

Баҳолаганлар

246

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

Мавзуга доир янгиликлар