Ўзбекистон қамоқхоналарида қанча маҳкум сақланаётгани айтилди

Жамият

image

Айни пайтда Ўзбекистон қамоқхоналарида 26 мингдан зиёд маҳкум сақланмоқда. Бу ҳақда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитасининг кенгайтирилган йиғилишида айтиб ўтилди.

Қайд этилишича, ҳозирда республикада мавжуд бўлган 54 та жазони ижро этиш колониясидан 18 таси ёпиқ турдаги, 25 таси манзил колония ва 11 таси тергов ҳибсхонлари ҳисобланади.

Жазони ижро этиш тизимида 26 мингдан ортиқ маҳкум мавжуд бўлиб, шундан 8 мингдан ортиғи манзил колонияда, 18 мингдан ошиқ маҳкумлар бошқа турдаги колонияларда жазо муддатини ўтамоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

768

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг