Ўзбекистон-Испания: ҳукуматлараро комиссиянинг биринчи йиғилиши ўтказилади

Жамият

image

Ўзбекистон-Испания савдо-иқтисодий ва инвестициявий ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро комиссиянинг биринчи йиғилиши ҳамда Ўзбекистон ва Испания етакчи компаниялари иштирокида бизнес форуми ўтказилади. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов ва Испания Қироллигининг Фавқулодда ва мухтор элчиси (қароргоҳи Москва шаҳрида) этиб тайинланган Фернандо Вальдеррама Парехани ўртасида кечган мулоқотда сўз борган. 

Абдулазиз Комилов янги тайинланган элчидан ишонч ёрлиқларини қабул қилиб, уни ушбу лавозимга тайинлангани билан табриклади ва икки мамлакат ўртасидаги ўзаро манфаатли ҳамкорликни мустаҳкамлашда унга муваффақиятлар тилади. 

Учрашувда сиёсий, парламентлараро, иқтисодий, маданий-гуманитар ва бошқа соҳаларда Ўзбекистон-Испания мулоқотини янада ривожлантириш истиқболлари кўриб чиқилди. 

Музокаралар доирасида ўзаро манфаат касб этадиган бошқа масалалар ҳам муҳокама қилинди.


Мақола муаллифи

Теглар

Ўзбекистон-Испания

Баҳолаганлар

8

Рейтинг

2.8

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг