Ўзбекистон биринчи марта БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгашига сайланди

Жамият

image

Кеча, 13 октябрь куни Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош ассамблеясида Ўзбекистон БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгашига кўпчилик овоз билан тарихда биринчи марта уч йиллик муддатга сайланди. Бу ҳақда "Дунё" АА хабар бермоқда.

БМТ Янгиликлар маркази маълумотига кўра, қуйидаги 15 давлат 2021 йил 1 январдан бошлаб уч йиллик муддатга БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича Кенгаши аъзолигига сайланган: Боливия, Хитой, Кот-д'Ивуар, Габон, Куба, Франция, Малави, Мексика, Непал, Покистон, Россия. Сенегал, Украина, Ўзбекистон, Буюк Британия.

БМТ Бош ассамблеяси органи ҳисобланган Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгашга 47 та давлат аъзодир. Кенгаш аъзолари уч йиллик муддатга яширин овоз бериш йўли билан сайланади.


Мақола муаллифи

Теглар

БМТ инсон ҳуқуқлари

Баҳолаганлар

57

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг