Ўзбекистон авиақатновлар масаласида Тожикистонни огоҳлантирди

Жамият

image

Ўзбекистон Тожикистонни 1 июлдан Душанбе билан доимий рейсларни тиклаш ниятида экани ҳақида огоҳлантирди. Бу ҳақда “Asia-Plus” хабар берди.

Ўзбекистон томоннинг расмий хати Тожикистон Транспорт вазирлигига топширилган.

Тошкент ва Душанбе ўртасида авиаалоқа жорий йилнинг 16 март куни тўхтатилганди. Бундан ташқари, 16 март куни Ўзбекистон Тожикистон билан чегарани ҳам ёпганди.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонга коронавирус инфекциясини кириб келиши ва тарқалишини олдини олиш юзасидан чора-тадбирлар дастурини тайёрлаш бўйича Республика махсус комиссияси қарори билан жорий йилнинг 30 мартидан эътиборан Ўзбекистонда барча аэропортлар ёпилганди.

Аввалроқ, Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ташқи туризмни тиклаш ҳақида гапира туриб, Туркия билан авиақатновлар тикланишини маълум қилганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Ўзбекистон-Тожикистон авиақатнов

Баҳолаганлар

619

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг