Ўзбекистон 70 минг аҳолига эга давлат билан дипломатик алоқа ўрнатди

Жамият

image
0:00
0:00
download

Кеча, 14 май куни Нью-Йоркда Ўзбекистон ва Доминика Ҳамдўстлиги ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатиш тўғрисидаги қўшма баёнот имзоланди. Бу ҳақда “Дунё” АА хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, икки давлат ҳукуматлари номидан ҳужжат Ўзбекистоннинг Бирлашган Миллатлар Ташкилотидаги доимий вакили, элчи Бахтиёр Ибрагимов ва Доминиканинг БМТдаги доимий вакили, элчи Лорин Баннис-Робертс томонидан имзоланган.

Маълумот учун, Доминика Ҳамдўстлиги Кариб денгизининг шарқида жойлашган орол давлатдир. Мамлакат майдони 751 квадрат километрдан иборат. Аҳоли сони 70 минг кишини ташкил этади. Доминика БМТ, Британия Миллатлар Ҳамдўстлиги, Кариб Ҳамжамияти (CАРИCОМ), Кариб умумий бозори  ва Шарқий Кариб давлатлари ташкилоти аъзоси ҳисобланади.

Доминика Ҳамдўстлиги Ўзбекистон дипломатик алоқалар ўрнатган 137-мамлакатга айланди.

Эслатиб ўтамиз,  жорий йил 3 февраль куни Ўзбекистон Сан-Марино билан дипломатик алоқалар ўрнатган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

374

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг