“Ўзбекистон ҳаво йўллари” самолёти манзилига етмасдан фавқулодда қўнди

Жамият

image

Кеча, 15 октябрда “Ўзбекистон ҳаво йўллари” миллий авиакомпаниясининг Фарғонадан Москвага парвоз қилаётган самолёти Самаранинг “Курумоч” аэропортида фавқулодда қўнишни амалга оширди. Бу ҳақда аэропорт матбуот хизмати хабар қилди.

Маълум қилинишича, самолёт аэропортга маҳаллий вақт билан соат 19:55да (Тошкент вақти билан соат 20:55) қўнган. 

“Фавқулодда қўнишга йўловчилардан бирининг ўзини ёмон ҳис қилгани сабаб бўлган”, дейилган хабарда.

Таъкидланишича, аэропортда самолётни тез ёрдам машинаси кутиб турган. Шифокорлар воқеа жойида йўловчига зарур ёрдамни кўрсатгач, у шаҳардаги шифохоналардан бирига олиб кетилган.

Шундан кейин самолёт UZB627 рейси белгиланган манзилга парвозини давом эттирган.


Мақола муаллифи

Теглар

самолёт Ўзбекистон ҳаво йўллари

Баҳолаганлар

192

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг