“Uzbekistan Sport Awards-2021” тақдирлаш маросимида Отабек Умаров ҳам иштирок этмоқда

Спорт

image
Жапаров Отабек Умаровни тақдирлади north_east

Жапаров Отабек Умаровни тақдирлади

Бугун, 29 декабр куни “Uzbekistan Sport Awards-2021” Миллий мукофоти ғолибларини тантанали тақдирлаш маросими бўлиб ўтмоқда.

Унда 30 та номинация бўйича энг яхшилар тақдирланди.

Маросимда Ўзбекистон Туризм ва спорт вазири Азиз Абдуҳакимов ва Осиё Олимпия қўмитаси вице-президенти Отабек Умаров иштирок этмоқда.

Шунингдек, маросимда Миллий олимпия қўмитаси бош котиби Ойбек Қосимовни ҳам кўриш мумкин.

Эслатиб ўтамиз, узоқ вақт оммага кўринмай қолган Отабек Умаров жорий йилнинг 2 ноябрь куни илк бор МДҲ, Болтиқбўйи ва Грузия давлатлари Олимпия қўмиталари иштирокида минтақавий форумда кўриниш берганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Отабек Умаров

Баҳолаганлар

243

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг