“UzAutoMotors”нинг ҳарак(ж)атлари зое кетмади – Кушербоев

Жамият

image

Хабарингиз бор, “UzAutoMotors” АЖ ва Монополияга қарши курашиш қўмитаси ўртасидаги автомобиль нархларини пасайтириш бўйича суд ишида автомобилсоз монополист ғолиб бўлди.

Монополистнинг ғалабасига аввал бошдан автомобиллар нархини пасайтириш ташаббуси билан чиққан Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Расул Кушербоев муносабат билдириб ўтди.

“UzAutoMotors” ва уни қўллаб-қувватловчиларнинг ҳарак(ж)атлари зое кетмади. Улар шуни исташди, шу бўлди, улар “бўл” деди, бўлди, “бўлма”, деса бўлмасди.

Уларга қанча гул, пул, куч, эътибор керак бўлса ҳаммаси муҳайё. Фақат одамларнинг ишончи ва ҳурматидан ташқари... Аммо улар учун бир чақалик қиймати йўқ ишонч ва ҳурматсиз ҳам улар ғолиб, буюк ва тенгсиз бўлиб қолаверишлари мумкин. Чунки улар “эски Ўзбекистон” бўла туриб “янги Ўзбекистон”ни мағлуб эта олдилар.

Хуллас янги Ўзбекистондаги "эски Ўзбекистон"га “ғалаба” муборак! 

Судга эса гап ҳам йўқ”, деган Кушербоев озчилик кўпчилик устидан ғолиб бўлганига муносабат билдириб.

Эслатиб ўтамиз, Монополияга қарши курашиш қўмитаси томонидан “UzAutoMotors” АЖда “Рақобат тўғрисида”ги қонун талаблари бузилиши бўйича қўзғатилган ишнинг охирида комиссия компания автомобиллар нархини 3 млндан 19 млн сўмгача тушириши кераклиги тўғрисида қарор қабул қилганди. Компания эса бу қарор устидан судга мурожаат қилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Расул Кушербоев UzAutoMotors

Баҳолаганлар

1589

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг