Ўзаро жанжалда ҳайдовчи эркакка қурол билан таҳдид қилди

Жамият

image

Ижтимоий тармоқларда ҳайдовчилар ўртасида юзага келган келишмовчилик акс этган видео тарқалиб, унда ҳайдовчилардан бири тўппонча билан ўқталгани акс этган. Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси Матбуот хизмати мазкур ҳолат юзасидан расмий маълумот берди.

Олмазор тумани ИИО ФМБ ходимлари томонидан ушбу фактнинг текшируви ўтказилиб, ҳодиса иштирокчилари ва келишмовчилик сабабларига аниқлик киритилди. Ҳодиса светофор ишламаслиги оқибатида тирбандлик юзага келган Келес кўчасида содир бўлди.

Иккита автомобиллар ҳайдовчилари – Matiz русумли автомобилни бошқарган 28 ёшли Фарҳод Ю. ва Cobalt автомобилини бошқарган 51 ёшли Жаҳонгир Ж. бир-бирларига йўл бермаганликлари оқибатида улар ўртасида келишмовчилик юзага келган. Жанжал давомида Фарход Ю. Жаҳонгирга ўйинчоқ тўппонча билан таҳдид қилган.

Ушбу можаро бўйича текширув давом этмоқда, унинг натижаларига кўра можаро иштирокчиларига ҳуқуқий баҳо берилади.


Мақола муаллифи

Теглар

Тошкент жанжал қурол

Баҳолаганлар

120

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг