Ўз уйида ғалаба қозонган “Ливерпуль” пешқадамга айланиб олди

Спорт 1437
image

Англия Премьер-лигаси 2-туридан ўрин олган “Ливерпуль” – “Бёрнли” учрашуви ўз ниҳоясига етди. Мерсисайдликларнинг тотал устунлигида ўтган учрашув “қизиллар”нинг 2:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди. 

Голларга 18-дақиқада Диого Жота ҳамда 69-дақиқада Садио Мане муаллифлик қилди. 

Ушбу ғалабадан сўнг Мерсисайд клуби очколари сонини 6 тага етказиб олган ҳолда 1-ўринга чиқиб олди. Очкосиз “Бёрнли” эса 17-поғонани эгаллаб турибди.

Кейинги турда Юрген Клопп шогирдлари ЕЧЛ ғолиби “Челси” билан тўқнаш келади. Учрашув 28 август куни 21:30 да старт олади.

Абдулла Маннонов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 18
Рейтинг: 3.1
t
×