Уй-жойга муҳтож оилаларни қўллаб-қувватлашнинг янги тизими жорий этилади

Жамият

image

Аввалроқ, Ўзбекистон Республикаси Президент Шавкат Мирзиёев Андижон шаҳрида мутасаддилар билан йиғилишда ўтказаётгани ҳақида хабар берилган эди. Президент йиғилишда Андижон вилояти аҳолисининг турмуш шароитларини яхшилаш, инфратузилмани ривожлантириш масалаларига алоҳида эътибор қаратди.

  • Жорий йилда вилоятда 6 минг 196 та – ўтган йилгига нисбатан 2 баробар кўп уйлар қурилмоқда.
  • Давлат раҳбари уй-жойга муҳтож оилаларни қўллаб-қувватлашнинг янги тизимини жорий этиб, Андижон вилоятида 819 та оилага субсидия ажратиш зарурлигини таъкидлади.
  • Бу йил 642 километр автомобиль йўли, 85 километр ичимлик суви тармоқлари қурилиши ва таъмирланиши белгиланди.
  • Таълим сифатини яхшилаш, ўқувчиларни 7-синфдан қизиққан касбига йўналтириш бўйича кўрсатмалар берилди. Бу келгусида уларнинг бандлигини таъминлашда муҳим ўрин тутади.

“Мени энг кўп ўйлантирадиган масала – ёшлар ва хотин-қизлар. Уларга эътибор, кўмак керак. Билими, қўлида касб-ҳунари бўлса, ҳаётда ўз ўрнини топиб кетади, дунёқараши ҳам бошқача бўлади. Ота-онаси, оиласи ҳам давлатдан рози бўлади“, дейди Шавкат Мирзиёев.

 

Мақола муаллифи

Теглар

Шавкат Мирзиёев Андижон

Баҳолаганлар

231

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг